Флорида штатининг Семиноле шаҳрида яшовчи 43 ёшли Мартин Алан Шнитцлер судда Париждаги терактлардан кейин иккита масжидни портлатиш билан таҳдид қилганини тан олди, деб хабар бермоқда АҚШ Адлия вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Шнитцлер диний тоқатсизликда айбланди. Тергов маълумотларига кўра, 2015 йил 13 ноябрда у иккита маҳаллий ислом жамоати телефонига масжидларни портлатиш ва ибодат қилгани келганларни отиш таҳдидлари билан қўнғироқ қилган. Эркакнинг айтишича, у қўнғироқ пайтида Париждаги терактлар учун ўч олишга ваъда беришини айтган.

Шнитцлер суд йиғилиши давомида ўз айбини тан олди. Унга 20 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин, бироқ эҳтимол у камроқ жазо муддати олиши мумкин.

Аввалроқ АҚШда мусулмонларга уюштирилган ҳужумлардан кейин мамлакатнинг бир неча штатидаги масжидларда хавфсизлик чоралари кучайтирилгани маълум қилинганди.