Сурия президенти Башар Асад мамлакатга Саудия Арабистони ва Туркия қўшинларининг бостириб кириши хавфи борлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Асаднинг айтишича, Ҳалаб учун жанг Туркияга йўлни кесиб қўйиш учун йўналтирилган.

Асад, шунингдек, бир вақтнинг ўзида ҳам тинчлик бўйича музокаралар олиб бориш, ҳам террорчилар билан курашишга тайёрлигини маълум қилди.

Аввалроқ Россия мудофаа вазирлигида Туркия-Сурия чегарасида амалга оширилаётган ҳаракатлар Туркиянинг Сурияга бостириб киришга тайёргарлик кўраётганидан дарак бераётгани айтилганди.