Давлат департаменти вакили: АҚШ Сурияда қуруқликдаги операция ўтказишни режалаштирмаяпти

Жаҳон 13 Февраль 2016 1550

Вашингтон томонидан Сурияга халқаро қўшинларнинг киритилиши имконияти қаралмаяпти, деб айтди АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Жошуа Бейкер. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Бейкер бу ҳақда "Интерфакс-Казахстан" агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Бейкернинг айтишича, АҚШда Сурияда қуруқликда операция ўтказиш учун ҳеч қандай режа мавжуд эмас.

"Фикримча, АҚШ Давлат котиби бошқа давлатлар билан қуруқликдаги операция имконини назарда тутмаган. Биз барчамиз Саудия Арабистонининг баёнотини кўрдик.Бироқ президент Обама айтганидек, АҚШ томонидан Сурияда қуруқликда операция ўтказиш бўйича ҳеч қандай режа йўқ", деб айтди Бейкер.

"Ўйлайманки, буни ҳеч ким истамайди. Бу фуқаролик уруши 4 йилдан кўпроқ давом этмоқда. Биз бу муаммони ҳал қилишни истаймиз ва халқаро қўшинлар бу вазиятда ёрдам бера олади, деб ўйламаймиз", деб қўшимча қилди Бейкер.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71425 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37185 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21542 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81228 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61913 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 753 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 576 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 589 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 258 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 541 Маданият
Кўпроқ янгиликлар