Сурия армияси Россия кўмагида ғалаба қозонади, бу орада эса ҳукуматга қарши кучлар ўртасида ихтилоф кузатилмоқда ва бу ихтилоф янада кучайиши мумкин, деб ёзмоқда Германия хавфсизлик идораларидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Германиянинг Frankfurter Allgemeine Zeitung нашри.

"Россиянинг аралашуви Дамашқ фойдасига бурилишни англатади", дейилмоқда мақолада.

FAZ манбасининг фикрича, Сурия армияси эртами-кечми Ҳалабда ғалаба қозонади. Бу орада немис махсус хизматларида Саудия Арабистони ва Туркиянинг ҳукуматга қарши кучлар томонида Сурияга кириши эҳтимоли оз дейилмоқда.

Нашрнинг фикрича, Сурия қўшинлари Россия ёрдамида мамлакатнинг ғарбий ҳудудлари устидан назоратни тиклагач, ИШИДга қарши биргаликдаги операция Суриянинг шарқий ҳудудларида давом эттирилиши мумкин.