Европа шунчаки чегараларини ҳимоя қилиб ўтириб, террорчилик муаммоси ва миграцион инқирозга бас кела олмайди, комплекс чора-тадбирлар кўриш зарур. Бу ҳақда Британия ташқи ишлар вазири Филип Ҳаммонд Мюнхенда ўтаётган хавфсизлик конференциясида айтиб ўтди.

“Европа чегараларини ҳимоялаш, у террорчиликка қарши кураш ёки миграцион инқирозни бартараф қилиш учун олиб борилишига қарамасдан, ўз-ўзидан самарадор бўлиб қолмайди. Муаммонинг илдизларига қарши курашиш керак”, - таъкидлади у.