Россиянинг Калининград шаҳрида Узун колбаса деган ўрта аср байрами нишонланди, деб хабар беради ТАСС агентлиги.

Тадбир меҳмонларига тақдим этилган асосий таом 300 м узунликдаги 320 кг вазнга эга улкан колбаса бўлди. Тадбир Жаҳон океани музейи томонидан ташкил қилинди.

“Анъанавий либослардаги 14 эркак 300 м ли колбасани музей ҳудудидан олиб ўтди”, - деб хабар беради идоранинг матбуот хизмати.
Колбаса сири фош этилмаётган махсус рецепт бўйича пиширилгани айтилмоқда.