Корея ярим оролидаги вазиятнинг кескинлашишига асосий сабаб КХДР раҳбариятининг ўринсиз хатти-ҳаракатлари бўлди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Мюнхенда ўтаётган хавфсизлик конференциясида айтиб ўтди.

“Охирги пайтларда КХДР раҳбариятининг масъулиятсиз ва мутлақо ўринсиз хатти-ҳаракатлари туфайли Корея ярим оролидаги вазият кескинлашиб кетди”, - таъкидлади у.