Marca: Месут Ўзил ўзига «Барселона»дан қизиқиш борлиги учун «Арсенал» билан шартномани узайтиришни истамади

Спорт 13 Февраль 2016 2633

«Арсенал» жамоасининг германиялик ярим ҳимоячиси Месут Ўзил лондонликлар билан 2016 йилнинг ёзигача тузилган амалдаги шартномасини яна 2 йилга узайтириш бўйича таклифни рад қилган.

Marca нашри хабарига кўра, футболчи жамоа раҳбарияти билан учрашувда ўзини келажакда «Арсенал» билан кўрмаётганини билдирган.

Айни вақтда ушбу 27 ёшли футболчига Испаниянинг «Барселона» жамоасидан қизиқиш бўлаётгани, каталонияликлар вакиллари футболчининг агенти билан бундан олдин ҳам бир неча марта алоқага чиққани айтилган.

Бундан олдинроқ, футболчининг собиқ жамоаси «Реал» уни қайтариб сотиб олиши мумкинлиги ҳақида айтилганди.

Жорий мавсумда Ўзил АПЛнинг 23 ўйинида иштирок этиб, 4та гол урган ва 16та голли узатма амалга оширган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53520 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69090 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36429 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20935 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79412 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61353 Жамият
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 89 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 422 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 403 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 206 Жамият
Кўпроқ янгиликлар