Мексиканинг марказий қисмидаги Пуэбла-Орисаба трассасида камида 10 автомобиль иштирокида йирик автоҳалокат юз берди, деб хабар бермоқда мамлакат қутқарув хизматларининг норасмий маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда La Jornada нашри.

Олинган маълумотларга кўра, 20 га яқин киши ҳалок бўлган, яна 40 киши жароҳат олган.

Гувоҳларнинг айтишича, автоҳалокат йўловчи автобуси спиртсиз ичимликлар олиб кетаётган юк машинасига урилишидан бошланган. Бундай кейин яна бир нечта тўқнашув содир бўлган.

Йўловчилар тарк этишга улгурмаган баъзи шикастланган машиналар ва автобус ёниб кетган.

Айни вақтда воқеа жойида қутқарувчилар, ўт ўчирувчилар ва ҳарбийлар иш олиб боришмоқда.