Mercedes-Benz компанияси ўзининг тюнинг-ҳамкори RENNtech билан биргаликда Чикагодаги автосалонда Sprinter Extreme концептуал юк машинасини намойиш қилди. Бу юк машинаси Sprinter 3500 Cab юк шассининг трансформацияланиш вариантларини намойиш қилади. Машина камуфляж ранг, махсус юк бўлими ва турли "йўлтанламас" аксессуаралар олди.

Юк бўлими Италиянинг Scattolini компанияси томонидан яратилган. Машинанинг юк кўтариши 2900 кг дан 3400 кг гача оширилди. Машина томида 6 та фонарь ўрнатилди. Машина, шунингдек, G-Class йўлтанламаси услубидаги, йўлтанламас покришкаларга эга ғилдираклар, махсус чиқариш тизими, радиатор панжарасидаги эмблема эса подсветка билан жиҳозланди.

Двигатель ўзгартирилмади. Концептнинг капоти остида 161 от кучига эга, 4 цилиндрли, дизелли BlueTEC турбомотори жойлашган. Узатмалар қутиси – 7 поғонали "автомат".

Sprinter фургони бир неча бор турли тюнинг-ательелар томонидан турли ишловларга учраган. Жумладан, юк машинасига олтин сув югуртирилган кофеқайнатгич ўрнатишган, уни мебель ва ҳожатхонага эга икки хонали апартаментларга ҳам айлантириб кўришган.