Нурсултон Назарбоев апрелда Эронга расмий сафар уюштиради

Жаҳон 13 Февраль 2016 1933

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев апрель охирида Эронга расмий сафар уюштиради. Бу ҳақда Қозоғистоннинг инвестицияар ва ривожланиш вазирлиги расмий сайтида маълум қилинди.

Назарбоевнинг бўлажак сафари деталларини Эрон ҳукуматининг биринчи шахслари билан Қозоғистоннинг инвестицияар ва ривожланиш вазири Асет Исекешев Эронга сафари давомида муҳокама қилди.

Исекешев сафар давомида Эроннинг фан ва технологиялар бўйича вице-президенти Сурна Сатторий, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф, саноат, конлар ва савдо вазири Муҳаммад Ризо Зариф, қишлоқ хўжалиги вазири Маҳмуд Хўжатий ҳамда турли тармоқларда фаолият юритувчи йирик компаниялар вакиллари билан учрашди.

Эрон вице-президенти Сурна Сатторий ахборот-коммуникация технологиялари, стартапларни ривожлантириш, коинот соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш истаги борлигига эътиборни қаратди.

Томонлар бир неча йўналиш, жумладан савдо ва инвестициялар бўйича ишларни фаоллаштириш ҳақида келишиб олдилар. Бу мақсадда металлургия, озиқ-овқат, машинасозлик, сайёҳлик ва молия соҳаларида 6 та ишчи гуруҳ ташкил этилади.

Бундан ташқари, учрашувда авиарейслар сонини ошириш, икки давлат банклари ўртасида ўзаро тўловларни хорижий валютада ўтказиш, виза тартибини енгаллаштириш масалалари кўтарилди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 38943 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 149857 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43015 Lifestyle
Британияда Барселонадаги теракт туфайли машинани ижарага бериш қоидалари кучайтирилади
16:36 28 Жаҳон
Модель қизни калтаклашда айбланган Мугабенинг рафиқаси Зимбабвега қайтди
Тошкентда фуқаро 2 килограммдан ортиқ марихуана билан ушланди
16:12 471 Жамият
Асад: Ғарб Сурияда инқилобни амалга оширишнинг уддасидан чиқа олмади
16:00 1327 Жаҳон
Президент монетар сиёсат ҳақида: Оғир бўлади, бу осон ишлар эмас
Тошкентда бир кунда 10 та ЙТҲ юз берди, 12 инсон жароҳатланди
Шайхонтоҳур туманида фарзанди учун алимент пулини тўламаган шахс қўлга олинди
15:39 743 Жамият
Кўпроқ янгиликлар