Саудия Арабистони ҳарбий ҳаво кучларига тегишли бўлган 20та ҳарбий самолёт, жумладан қирувчи самолётлар Туркиянинг Инжирлик базасига етиб келган. Бу ҳақда The Independent нашри Туркия ТИВ раҳбари Мавлют Човушўғлига асосланган ҳолда хабар берган.

Қайд этиш керакки, бу қарор Саудия Арабистонининг Сурияда ИШИДга қарши қуруқликдаги ҳарбий амалиётлар бошлаши ҳақидаги хабарлар фонида юз берди.

"Саудия Арабистони ИШИДга қарши курашдаги ўз позициясини билдирди. Улар ўз самолётлари ва ҳарбийларини жўнатишга қарор қилишди. ИШИДга қарши араб коалициясининг ҳар бир мажлисида биз жангариларга қарши ҳаракатлар кўламини кенгайтириш хусусида муҳокама ўтказамиз. Агар шу стратегиямиз сақланиб қоладиган бўлса, Туркия ва Саудия Арабистонининг қуруқликдаги қўшинлари Сурияга ҳарбий амалиётлар ўтказиш учун кириши мумкин", деган туркияликлар вазири.

Маълумот учун, Инжирлик базаси Сурия билан чегарадаги Адан шаҳридан 8 км масофада жойлашган.