Остонада қурилаётган "Абу-Даби Плаза" мажмуаси ҳудудида чиққан ёнғин бартараф этилди

Жаҳон 13 Февраль 2016 3861

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида қурилиши ишлари бошланган "Абу-Даби Плаза" мажмуаси ҳудудида чиққан ёнғин бутунлай ўчирилди. Бу ҳақда Tengrinews нашри Қозоғистон ички ишлар вазирлигининг фавқулодда вазиятлар қўмитаси расмий вакили Руслан Иманқуловга асосланиб хабар қилган.

"Ўт ўчириш ишларида ҳаракатланиш учун 4та махсус гуруҳ ташкил этилди. Улардан икки гуруҳ (40 кишидан таркиб топган) бино ичида ишлади", дейди у.

Унинг сўзларига кўра, ёнғин вақтида 120 киши эвакуация қилинган, жароҳатланганлар йўқ. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига етиб келишганида 11-қаватдан 25-қаватгача бўлган ҳудудда ёнғин давом этаётган эди. Расмий маълумотга кўра, маҳаллий вақт билан соат 04.40 да чиққан ёнғин соат 08.25да (Тошкент вақти билан 07.25да) ўчирилган.

Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш учун махсус ходимлар иш олиб боришмоқда.

Ушбу иншоот қурилиши якунлангандан кейин Марказий Осиёдаги энг баланд бинога айланиши кўзда тутилган.

Янги бинонинг баландлиги лойиҳа бўйича 380 метрдан кўпроқни ташкил қилиши керак. Таққослаш учун, Останкино телеминорасининг баландлиги 540 метрни, "Москва-Сити" мажмуасининг энг баланд минораси ("Федерация. Восток") 374 метрни ташкил қилади.

Остонада Марказий Осиёда энг баланд бўлиши кутилган бинода ёнғин чиқди

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар