Ўзбекистонлик ёшлар эртага #BoburDay акциясини ўтказишади

Жамият 13 Февраль 2016 2563

14 февраль куни соат 14:00дан бошлаб олий олий таълим муассасаларининг талабаларидан иборат Ташаббускор ёшлар клуби томонидан ташкил этилаётган акция ўтказилади.

Шу куни ўзбекистонлик Twitter фойдаланувчилари буюк мутафаккир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллигига аталган #BoburDay ҳештегини дунё трендига олиб чиқишга ҳаракат қилишади.

Ушбу акцияда барча ижтимоий тармоқ фаоллари #BoburDay ёзувини қўллаган ҳолда пост қолдириб, ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиши мумкин.

Уларга ўзбек эстрадаси, кино санъатининг ёрқин вакиллари ҳамда шоу-бизнеснинг бошқа вакиллари ҳам яқиндан ёрдам беришни ваъда қилишган.

 

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ёшлар 9 февраль куни Twitter микроблогида яна бир буюк аждодимиз Алишер Навоий таваллудига аталган #Navoiy575 ҳештегини дунё трендига олиб чиқишга эришган эди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33023 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18518 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71345 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59050 Жамият
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 1848 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 282 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Барча даврларнинг энг яхши комедияси маълум қилинди
Кўпроқ янгиликлар