"Реал" "Атлетик" устидан ғалаба қозонди

Спорт 13 Февраль 2016 4908

Мадриднинг "Реал" клуби Испания Примерасининг 24-турида Бильбаонинг "Атлетик" клубини ўз майдони "Сантьяго Бернабеу"да 4:2 ҳисобида ютди.

Мадридликлар сафида Криштиану Роналду дубль ва битта голли узатма қайд қилди. Хамес Родригес ва Тони Кроос ўз ҳисобларига биттадан тўп ёзиб қўйишди. "Атлетик"да голларни Хавьер Эрасо ва Горка Элустондо амалга оширди.

Айни вақтда "Реал" 53 очко йиққан ҳолда 2-ўринни эгалламоқда, у "Барселона"дан бир очко ортда қолмоқда. Бироқ каталонияликларда захирада яна 2 та ўйин бор. "Атлетик" эса 35 очко билан 6-ўринни эгаллмоқда.

Испания Примераси. 24-тур
Реал М – Атлетик Б – 4:2
Голлар: Роналду, 3 (1:0); Эрасо, 10 (1:1); Родригес, 37 (2:1); Кроос, 45 (3:1); Роналду, 87 (4:1); Элустондо, 90 (4:2).
Четлатиш: Варан, 83 (Реал)

Кўпроқ янгиликлар