Россия фуқаролигига эга бўлган, асли америкалик боксчи Рой Жонс мухлислардан бири билан жанг ўтказади. Бу ҳақда CBS Sports хабар тарқатган.

Қайд этилишича, ғалаба қозонса, боксчи 100 минг долларга эга чиқади.

Бу жангнинг иккинчи иштирокчиси номи ҳали аниқланмаган, айни вақтда бу борада интернетда танлов эълон қилинган. Даъвогарлар интернетга ўзининг бокс бўйча маҳорати тасвирланган 90 сониялик видеони жойлаштириши керак бўлади ва кейин улардан бири танланади.

Эслатиб ўтамиз, Рой Жонс 2015 йилнинг сентябрь ойида Россия фуқаролигини олганди.

12 декабрда Москвада бўлиб ўтган охирги жангида эса британиялик Энцо Маккаринеллига тўртинчи раундда техник нокаутга учраб мағлуб бўлган.