Сурияда ҳалок бўлган россиялик учувчининг номи Липецкдаги самолётлардан бирига берилди

Жаҳон 13 Февраль 2016 2106

Россиянинг Липецк авиамарказидаги Су-24 бомбардимончи самолётларидан бири Сурияда ҳалок бўлган россиялик учувчи Олег Пешков номи билан аталди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар тарқатган.

"Биз ўз бурчини чуқур англаган ажойиб учувчини йўқотдик. Базадаги Су-24 русумли самолётларидан бирини унинг номи билан аташга қарор қилдик. Липецкда жойлаштирилган бомбардимончи самолёт Олег Пешков номи билан аталади", дея маълум қилган Россия Ҳарбий космик кучлари бош қўмондони Виктор Бондарёв.

У бу ҳақда Пешковнинг туғилиб ўсган қишлоғида унинг хотираси учун ўрнатилган меъморий лавҳнинг очилиши маросими вақтида маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 24 ноябрь куни Туркия томонидан уриб туширилган Су-24 учувчиси Олег Пешков самолёт ҳалокатга учрагач, катапульта ёрдамида парашютдан сакраган вақтида Суриядаги туркманлар назоратидаги ҳудуддан ўққа тутилган. Учувчига вафотидан кейин “Россия Қаҳрамони” унвони берилган.

Кўпроқ янгиликлар