Туркия артиллерияси Суриядаги Миннех авиабазасига ўт очди

Жаҳон 13 Февраль 2016 4824

Туркия артиллерияси Суриянинг Ҳалаб вилоятида жойлашган Миннех авиабазасига ўт очди. Бу ерда ҳарбий аэродром жойлашган. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

Ўт очишдан олдин Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлу Туркия суриялик курдлар позицияларига ҳужум қилиши мумкинлигини айтганди.

"Агар керак бўлса, биз Ироқдаги каби чоралар қабул қилишимиз мумкин. Умид қиламизки, бизнинг дўстларимиз ва иттифоқчиларимиз бизни қўллаб-қувватлайдилар", деб айтганди Довудўғлу.

11 февралда Сурия кўнгилли аскарлари отрядлари турк курдлари билан бирга Миннехдан "Жибҳад ан-Нусра" жангариларини сиқиб чиқарганди. Жангарилар бу ердаги аэродромни 3 йил давомида эгаллаб турган.

Миннех стратегик аҳамиятга эга авиабаза ҳисобланади, чунки у Сурия чегарасидан келувчи ҳукумат автотрассасида жойлашган.

Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу Туркия ва Саудия Арабистони агар натижани кафолатлайдиган стратегияни ишлаб чиқа олсалар, Сурияда қуруқликдаги операцияни бошлашларини маълум қилганди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72116 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37430 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21696 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81691 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62041 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2045 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1382 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1155 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 489 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 853 Маданият
Кўпроқ янгиликлар