Жанубий Америка ва Европа ўртасида, Атлантика океани осмонида кунига 1000га яқин самолёт учиб ўтади. Бу дунёдаги энг серқатнов ҳаво йўлларидан бири ҳисобланади.

Британиялик атмосферашунос олим Паул Вилламснинг фикрига кўра, рейсларда вақтни тежаш учун ишлатилаётган реактив ёқилғи атмосфера қатламига оддий ёқилғига нисбатан анча кўп зарар етказиб, атмосферада хавонинг исишига таъсир кўрсатмоқда.

Олимларнинг фикрича, қиш фаслида шамолнинг тезлиги ошмоқда. Бунга сабаб ер ва атмосфера қатламининг ҳарорати ошиб кетаётганлигидадир.