"АвтоВАЗ" LADA Xray моделини сотишни бошлайди

Технология 14 Февраль 2016 6590

"АвтоВАЗ" компанияси ўзининг янги модели LADA Xray’ни Россияда сотишни бошлайди. Машиналар 14 февралда 57 та шаҳардаги 124 та дилерлик марказида ҳар бир минтақа учун маҳаллий вақт билан соат 11:00 да сотилиши бошланади.

Машина энг ками билан 16-20 минг дона, кўпи билан эса 25 минг дона сотилиши кутилмоқда.

LADA Xray ҳозирча фақат Россияда савдога чиқарилади, март ойидан эса Венгрияга экспорт қилиниши бошланиши мумкин. Машина, шунингдек, Миср бозорига ҳам жўнатилиши эҳтимоли бор. Аввалроқ машинани Италия, Германия ҳамда Яқин Шарқ давлатларига экспорт қилиш режалари маълум қилинганди.

Компанияда Xray модели KIA Rio хэтчбеки, Hyundai Solaris, Renault Sandero Stepway каби моделлар билан рақобатлашиши мумкинлиги айтилмоқда.

Компания 28 январда Xray’нинг турли комплектациялари учун нархларни эълон қилганди. Моделнинг энг арзон варианти нархи 589 минг рублни, энг қимматбаҳо варианти нархи эса 723 минг рублни ташкил қилади. Машинанинг Optima деб аталувчи базавий комплектацияга 1,6 литрли, 106 от кучига эга LADA мотори, механик узатмалар қутиси, иккита фронтал хавфсизлик ёстиғи, йўналиш барқарорлиги тизими ESC (ABS ва буксовка қилишга қарши тизимни ўз ичига олади), юқорига ҳаракатланишда ёрдам берувчи тизим, аудиотизим, фавқулодда огоҳлантириш тизими ЭРА-ГЛОНАСС ва бошқа опциялар кирган.

Кучлироқ моторга эга (110 от кучи) Xray варианти Comfort қўшимча қурилмалар, жумладан ўриндиқларни иситиш тизими ва кондиционер билан жиҳозланган ҳамда 628 минг рублдан таклиф қилинади. Худди шундай, бироқ 122 от кучига эга, 1,8 литрли мотор ва автоматлаштирилган трансмиссия билан жиҳозланган варианти нархи 653 минг рублни ташкил қилади.

Xray’нинг флагман вариантлари учун Prestige пакети таклиф қилинмоқда, у олд ойнани иситиш тизими, орқани кўриш камераси, климат-контроль, ёмғир ва ёруғлик датчиклари ҳамда ойналарнинг кучайтирилган тонировкасини ўз ичига олади. Бундай автомобилнинг 1,6 литрли мотор ва механик узатмалар қутисига эга варианти 698 минг рубль, 1,8 литрли мотор ва автоматик узатмалар қутисига эга варианти 723 минг рублдан сотилади.

LADA Xray серияли тарзда 2015 йилнинг 15 декабридан ишлаб чиқарила бошланди. У ўзидан SUV (йўлтанламас) услубидаги ихчам баланд хэтчбекни намоён қилади. Модель "АвтоВАЗ"нинг Renault Nissan альянси билан ҳамкорлигида яратилган. Янги модель учун 500 дан кўпроқ оригинал деталлар яратилган.

LADA Xray лойиҳаси раҳбари Олег Груненковнинг маълум қилишича, компания 2016 йилда бундай машиналардан 20 мингтадан кўпроқ чиқармоқчи, ваҳоланки йиғиш линияси йилига 60 мингдан кўпроқ автомобиль чиқаришга қодир.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7497 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8360 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50941 Жамият
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 1654 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 2559 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 3832 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Содиқ Сафоев Россия Федерация Кенгаши делегациясини қабул қилди
Кўпроқ янгиликлар