Буюк Британия ташқи ишлар вазири Филип Хаммонд Сурия президенти Башар Асаднинг ўз лавозимидан кетиши Москва унга нисбатан ўз таъсирини қўллашга қарор қилишидан боғлиқ, деб айтди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.

"Сайёрамизда Суриядаги фуқаролик урушини биргина телефон қўнғироғи билан тугата оладиган биргина одам бор ва бу жаноб Путиндир", деб айтди Хаммонд.

Хаммонд Сурияда ўртамиёна мухолифатнинг 150 минггача вакили бўлгани ва эндиликда улар Россия авиазарбалари туфайли ўз ҳудудларини йўқотаётганларини айтди. Хаммонднинг айтишича, Асад тузуми бу ҳудудлар устидан назоратни ўрнатиш учун етарлича кучларга эга эмас.

Хаммонд Москвани "ёппасига бомбардимон тактикаси" ва "фуқаролик туманларини бетартиб бомбардимон қилиш"дан воз кечишга чақирди. Хаммонд Россия халқаро ҳуқуқ доирасида ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг резолюциясига мос равишда мажбуриятларини бажариши кераклигини қўшимча қилди.

Унинг фикрича, Россия фақатгина террорчиларга зарба бераётганини таъкидлашига қарамасдан, ноэкстремистик гуруҳлар ва тинч аҳолига ҳужум қилишни давом эттирмоқда.