Хитойнинг «Цзянсу Сунин» жамоаси транферлар бозоридаги режалари бўйича расмий баёнот билан чиқди.

Раҳбарият томонидан маълум қилинишича, жамоа жорий қишки трансферлардаги фаоллигини тўхтатади ва қолган вақт ичида Европадан бошқа футболчи харид қилмайди.

Қўшимча қилинишича, яқин кунларда жамоа сафи яна бир хитойлик футболчи билан тўлдирилади.

Қайд этиш керакки, ўтган мавсум якунида Хитой чемпионатида 10 ўринни эгаллаган бу жамоа қишки трансферлар вақтида жуда фаол ҳаракат қилиб, «Челси»дан Рамиресни «Шахтёр»дан рекорд даражадаги 50 млн евро эвазига Алекс Тейшейрани сотиб олди. Шунингдек, «Челси»нинг яна бир футболчиси Оскар (100 млн евро) ва «Галатасарой» жамоаси ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдерга таклиф билан чиққанди.

Снейдер 16 млн евро эвазига Хитойга йўл олиши мумкин