Британиялик таниқли дизайнер Тони Фишер дунёдаги энг йирик Рубик кубигини ясади.

Бу "ўйинчоқ"нинг вазни 100 килограмм атрофида, ён томонлари эса 1,5 метрдан. У одатдаги Рубик кубикларидан 20 минг марта катта.

Фишернинг айтишича, ўзидан олдин ҳам бошқалар шундай улкан кубикларни ясашга уринишган, лекин энг каттасини унинг ўзи ясади. У Гиннеснинг Рекордлар китобига кириш учун ариза билан мурожаат этишини билдирган.

Ушбу кубикни тасвирга олиш жараёнидан кейин у бузилиб сочилиб кетган, айни вақтда Фишер уни тиклаш билан банд.