Франциянинг жанубидаги Экс-ан-Прованс шаҳрида қуролланган жиноятчилар казинони тунаб кетишди. Босқинчилик тунги пайт содир этилган.

Босқинчилар отишма очиб, казино кассасидаги пулларни олиб, қочиб қолишган. Казинода бу вақтда 700 га яқин одам бўлган.

Оқибатда казинода саросима бошланган ва натижада 40 киши енгил жароҳат олган. 4 киши тиббий муассасаларга етказилган. Ўғирлаб кетилган пул миқдори маълум қилинмаган.