Осиё чемпионати "А" гуруҳи, учинчи тури доирасида Ўзбекистон Ливанни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйиндаги голлар 11 ва 16 дақиқаларда Аноров ҳамда Абдумавлонов томонидан урилди.

Шу тариқа, гуруҳда 100 фоизлик натижа кўрсатга ўзбекистонликлар чорак финал босқичида "В" гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритган жамоага қарши ўйнайдиган бўлди.

"В" гуруҳи учинчи тури доирасида Эрон терма жамоаси Ироққа қарши майдонга тушди ва йирик ҳисобда ғалабага эришди.

Учрашувнинг биринчи бўлимидаёқ 10:1 ҳисоби қайд этилди. Иккинчи бўлимда эронликлар рақиб дарвозасига яна 2та гол уришга муваффақ бўлишди. Ироқ эса битта гол билан жавоб берди. Шу тариқа "В" гуруҳида Эрон терма жамоаси 9 очко билан биринчи ўринни эгаллади, Ироқ терма жамоаси эса 6 очко билан иккинчи ўринда қолди.

Энди чорак финалда Ўзбекистон терма жамоаси Ироқ билан куч синашади.

"В" гуруҳи ғолиби Эрон терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби эса "А" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган Қирғизистон терма жамоаси бўлади. Қирғизистонликлар учинчи турда Саудия Арабистонини енгди.

Осиё чемпионати, "А" гуруҳи
3-тур
Ўзбекистон - Ливан - 2:0
Гол: Аноров 11, Абдумавлонов 16
Ўзбекистон: Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов
Захира: Дилшод Ирсалиев, Нодир Элибоев, Феруз Фахриддинов, Даврон Чориев, Жавлон Аноров, Андрей Шлема, Жамолиддин Шарипов, Акмал Хазратқулов, Клим Тюгаев
Ливан: Хуссайн Ҳамадони, Карим Абу Зеид, Аҳмад Хайр, Қоссим Хусан, Али Тнеих
Захира: Ходи Абу Ақл, Мустафо Рйем, Али Эл Хомси.

Футзал, Осиё чемпионати
"В" гуруҳи, 3-тур
Эрон - Ироқ - 13:2
Голлар: Муҳаммад Тоҳири 1, Ҳуссайин Тайеби 3, Асгхар Ҳассанзода 5, Ҳамид Аҳмади 6, Маҳди Жавид 6, Муҳаммад Тоҳири 10, Ҳуссайин Тайеби 12, Маҳди Жавид 15, Ҳуссайин Тайеби 18, Фарҳод Таваколи 20, Ҳуссайин Тайеби 28, Хусаййин Тайеби 35, Асқар Хасанзода 40 - Волид Ҳолид 17, Амжад Карим 10