2018 йилда Россия мезбонлик қиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати вақтида мамлакатдаги меҳмонхоналар учун нархлар 700 минг рублдан қиммат бўлмаслиги белгилаб қўйилди. Бу ҳақда Россия ҳукумати сайтида хабар берилган.

Айни вақтда Санкт-Петербургдаги энг ҳашаматли "беш юлдузли" меҳмонхоналарнинг энг қимматбаҳо номери нархи айнан 700 минг рублни ташкил этади. Шаҳардаги энг арзон номер эса Невадаги меҳмонхона бўлиб, бу ердаги энг арзон номерни 1 кунга 4600 рубль эвазига олиш мумкин. Москвада эса мундиал вақтида жнг қиммат номер 650 минг рублдан ошмайди. Ҳозирда энг арзон хона нархи 2480 рубль бўлиб турибди.

Россиянинг ЖЧ-2018 турнири ўйинларини қабул қиладиган бошқа ҳудудларидаги меҳмонхона нархлари қай даражада бўлиши қуйида келтирилган:

Мордовия республикаси: 26,4 минг рубль (максимум) — 2610 рубль (минимум);
Татаристон республикаси: 85 минг рубль — 3400 рубль;
Краснодар ўлкаси: 85 минг рубль — 3000;
Волгоград вилояти: 45 минг рубль — 3200;
Свердловск вилояти: 47 минг рубль — 2610;
Калининград вилояти: 57,5 минг рубль — 2400;
Нижегород вилояти: 70,68 минг рубль — 4250;
Ростов вилояти: 52,29 минг рубль — 2440;
Самара вилояти: 75,3 минг рубль — 2250.

Россиядаги Жаҳон чемпионати 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июнигача ўтказилиши белгиланган.