«Лестер» жамоаси раҳбарияти жамоа мавсум якунида АПЛ чемпионлигига эришса, футболчиларни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрига саёҳат учун жўнатилади.

Футболчиларга ғолиблик учун пул мукофотлари ваъда қилинмаган.

Айни вақтда жамоа 25 турдан кейин 57 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Клаудио Раньери шогирдлари ўз таъқибчилари «Тоттенҳэм» ва «Арсенал»ни 5 очкога ортда қолдирмоқда. Бугун «Лестер» «Арсенал» майдонига сафар қилиб, муҳим баҳсни ўтказади.