АҚШнинг Пенсильвания штатидаги Фредериксбург шаҳри яқинида 50 дан кўпроқ автомобиль иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Оқибатда трасса бўйлаб ҳаракат тўлиқ тўхтаб қолди, деб хабар бермоқда NBCNews.

АҚШ транспорт вазирлиги тўқнашувда қурбонлар борлигини маълум қилди, бироқ уларнинг сони ҳақида маълумот бермади.

Воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал АҚШ об-ҳаво хизмати пўртана шамол бўлишидан огоҳлантирган. Таъкидланишича, йўл-транспорт ҳодисаси юз берган вақтда шамол тезлиги соатига 30 милни ташкил қилган бўлиши мумкин.