Қозоғистон терма жамоаси мини футбол бўйича Европа чемпионатида бронза медалларига эга чиқди. Учинчи ўрин учун баҳс Сербия ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасида ўтказилди.

Сербия мезбонлик қилган бу турнирнинг ярим финалида сербияликлар россияликлардан, қозоғистонликлар испанияликлардан мағлуб бўлишганди.

Учинчи ўрин учун баҳсда қозоғистонликлар тўла устунликка эришишди ва 5:2 ҳисобидаги ғалабадан кейин чемпионатнинг бронза медаллари билан тақдирланишди.

Сербия — Қозоғистон 2:5 (0:1)

Голлар: Дуглас 20 (0:1), Жаманкулов 21 (0:2), Дуглас 30 (0:3), Игита 32 (0:4), Дуглас 34 (0:5), Ракич 38 (1:5), райчевич 40 (2:5)

Огоҳлантиришлар: Перич 24, Лазич 24

Сербия: Аксентиевич, Момчилович — Перич, Яньич, Коцич, Райчевич, Живанович, Лазич, Симич, Ракич, Радованович, Милоевич, Пршич

Қозоғистон: Игита, Шамро — Лео, Дуглас, Жаманкулов, Довгань, Сулейменов, Першин, Кнауб, Гребонос, Пенгрин, Есенаманов, Таку, Нургожин.

Мини футбол бўйича Европа чемпионати финалида Испания Россияни енгди