Рим майдонига тенг улкан айсберг 150 минг пингвиннинг ўлимига сабаб бўлди

Жамият 14 Февраль 2016 12968

Антарктидада ҳақиқий фожиа юз бермоқда. У ерда улкан айсберг қамалида Адели пингвинлари колонияси қолиб кетди. Айсберг 160 мингта пингвиндан иборат бу колониянинг 150 минг пингвинининг қирилишига сабаб бўлди.

Бу воқеа 2010 йилдаёқ бошланган. Ўшанда Союз бухтасига улкан айсберг сузиб келган. Унинг майдони 29 км квадратга баҳоланиб, бу Рим ва унинг атрофидаги шаҳарлар эгаллаган майдонга тенг. Олимларнинг аниқлашича, айсберг 160 минг пингвиндан иборат колония қўним топган Денисон бурни яқинида тиқилиб қолган.

Муаммонинг кўламини эндигина баҳолашга муваффақ бўлинди. Аниқланишича, муз тоғ пингвинларнинг сувга тушишини тўсиб қўйган, бу эса уларга егулик топишга имкон бермаган. Оқибатда 5 йил ичида 160 минглик колониядан бор-йўғи 10 мингта пингвин қолган. Олимларнинг фикрича, қушлар егулик етишмагани сабабли қирилиб кетган.

Мутахассислар бонг урмоқдалар: агар айсберг ўзининг жойлашган ўрнини ўзгартирмаса, қолган пингвинлар ҳам буткул қирилиб кетиши мумкин. Тахминларча, бу 20 йил давомида юз беради.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар