Саудия Арабистони Башар Асадни ҳарбий йўл билан ҳокимиятдан четлатишга тайёрлигини маълум қилди

Жаҳон 14 Февраль 2016 6291

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр CNN телеканалига берган интервьюсида Суриядаги сиёсий вазиятни сиёсий йўл билан тузатишга Башар Асаднинг халақит қилаётгани ҳақида айтиб ўтди.

"Менинг тахминимча, Башар Асад кучсизланган ва унинг даври ўтган", дейди у.

Унинг сўзларига кўра, аввалига Асадни ўз қўшинлари қутқариб қола олмаслиги аёнлашгач, Ироқ ва Эрон ёрдамга келди, лекин улар ҳам Асаднинг Суриядаги назоратни ўз қўлига қайтариши учун етарли бўлмади.

"Шундан кейин Асад Россияга ёрдам сўраб юзланди, лекин руслар ҳам уни қутқара олишмаяпти.

Мамлакатнинг бундай аҳволга тушишига бош айбдор бўлган инсонга унинг келажагида ўрин йўқ", дейди саудиялик вазир.

"Башар Асад кетади. Бунга шубҳам йўқ. Агар у сиёсий музокаралар орқали кетмаса, ҳарбий куч билан кетказилади. Сурия халқи уни давлат раҳбари сифатида кўришни истамаяпти", дейди ал-Жубайр.

Унинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони Сурияга қуруқликдаги қўшинларини юборишга тайёр. Унинг таъкидлашича, Саудия Арабистони Сурияда АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициядан мустақил равишда ҳаракат қилишни режалаштирган.

ОАВ: Саудия Арабистони Туркиядаги ҳарбий базага 20та ҳарбий самолётини жойлаштирди

Саудия Арабистони Сурия яқинидаги турк базасига қирувчи самолётлари келганини тасдиқлади

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95095 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46357 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51579 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9285 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20094 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 394 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 476 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 412 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар