Саудия Арабистони Яманда АҚШдан олган кассетали ўқ-дориларни қўллади

Жаҳон 14 Февраль 2016 4297

Саудия Арабистони бошчилигида коалиция кучлари Яманнинг аҳоли яшайдиган ҳудудларида АҚШда ишлаб чиқарилган кассетали ўқ-дориларни қўллашни давом эттирмоқда. Гап бир неча йиллар аввал эмас, балки яқиндагина Саудия Арабистонига берилган ўқ-дорилар ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти маълум қилди.

Ташкилот маълумотларига кўра, кассетали бомбаларни қўллашнинг охирги ҳолати 2015 йилнинг 13 декабрида Худайдо порт шаҳрида юз берган. Бу зарба оқибатида бир аёл икки боласи билан жароҳат олганди.

"Саудия Арабистони коалиция бўйича иттифоқчилари билан ва АҚШлик етказиб берувчилар кўмагида жаҳон стандатларини инобатга олмаяпти. Бу стандартлар кассетали ўқ-дорилар ҳеч қачон ва ҳеч қандай вазиятда қўлланмаслиги лозимлигини кўрсатади", деб айтди Human Rights Watch вакили Стив Гуз. Гуз ташкилот номидан Саудия Арабистонидан "жабр кўрган тинч аҳоли ҳақидаги маълумотларни тергов қилишни ва кассетали ўқ-дориларни қўллашни зудлик билан тўхтатишни" талаб қилди.
5 январда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Яманда коалиция кучлари томонидан кассетали бомбаларнинг қўлланиши борасидаги хабарлар юзасидан хавотир билдирганди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38647 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14106 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90953 Ўзбекистон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 471 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2331 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 3319 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1495 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3701 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 674 Технология
Кўпроқ янгиликлар