Швеция ҳуқуқ-тартибот муассасалари Льюсн шаҳридаги қочқинлар учун бошпанада бир одам қотиллигида гумон қилинаётган шахсни қўлга олдилар.

Аввалроқ 13 февралда кечки пайт сурияликлар ўртасида чиққан муштлашувда 22 ёшли бошпана ходими ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Қўлга олинган гумонланувчи ёши 20 лардаги ёш йигит бўлиб чиқди.

Бу қотиллик Швецияда охирги маҳал содир этилган иккинчи шундай қотиллик бўлди. Январь охирида Мёльндалдаги суриялик балоғатга етмаган болалар бошпанасида 22 ёшли ходим ўсмирлардан бири томонидан ҳужумга учраган ва пичоқдан олинган жароҳатлар оқибатида шифохонада вафот этганди.

2015 йилда Швеция ҳукумати мамлакат учун рекорд даражадаги 160 минг қочқинни қабул қилган. Швеция миграция ташкилотининг фикрича, 2016 йилда муҳожирлар билан боғлиқ вазият уч кўринишда ривожланиши мумкин ва мамлакатга яна 70 мингдан 140 минггача муҳожир келиши мумкин.