Хитой ва Ҳиндистон ичимлик суви танқислигини энг кўп сезаётган давлатлар деб аталди

Жаҳон 14 Февраль 2016 2480

Нидерландиядаги Твенте университети олимлари ичимлик суви етишмаслигидан азият чекувчи сайёрамиз аҳолиси улушини баҳоладилар. Тадқиқот натижалари Science Advances журналида чоп этилди, у ҳақда қисқача The New York Times нашри сайтида маълум қилинди.

Ичимлик суви танқислигини сезаётган одамларнинг ярми Ҳиндистон ва Хитойда, қолганлари эса Австралия, Бангладеш, Покистон, Нигерия, Мексика ва АҚШнинг жануби-ғарбида (Калифорния, Техас ва Флорида штатлари) яшайди. Россия, Бразилия, Канада, Марказий ва Шарқий Европа ичимлик суви танқислиги муаммосига эга эмас.

Сувнинг мунтазам етишмаслиги (бир йилда бир ойдан кам бўлмаган муддат) сабабли жиддий муаммоларга жами бўлиб сайёрамиз аҳолисининг учдан икки қисми, яъни 4 млрд га яқин одам дуч келади. Аввал олимлар, сувнинг етишмаслигидан 1,7-3,1 млрд одам азият чекишини тахмин қилишганди.

Олимлар ўз тадқиқотларида компьютер моделидан фойдаланишди. Унда сайёрамизнинг одамлар яшайдиган ҳудуди 3,1 минг квадрат километрдан каттароқ қисмларга бўлиб чиқилди. Олимлар ҳар бир қисмдаги ҳар ойги сувга эҳтиёжни таҳлил қилдилар ва у ердаги сув захираларига баҳо бердилар.

Кўпроқ янгиликлар