“Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖни модернизация қилиш учун тендер эълон қилди.
Бошланғич баҳо 151 млн доллар. Тендер иккита лот бўйча эълон қилинди.

Биринчи лот газни қайта ишлаш технологияларини сотиб олиш бўйича. Жиҳозлар йилига 455,5 минг тонна газни қайта ишлаш имконига эга бўлиши керак. Лойиҳанинг тадбиқ этилиш муддати 17 ой. Лотнинг бошланғич қиймати $141,98 млн доллар.
Иккинчи лот доирасида йилига 80 минг тонна олтингугурт гранулалари ишлаб чиқариш қувватига эга технологияларини ҳарид қилиш. Лойиҳа 2016 йилга қадар амалга оширилади. Бошланғич нархи $9,2 млн доллар.

Тендерда қатнашувчиларнинг таклифлари жорий йилнинг 12 мартига қадар қабул қилинади. Танлов 2016 йилнинг биринчи ярмида ўтказилади.
Муборак газни қайта ишлаш заводи 1971 йилда фаолият бошлаган. Ҳозирда завод 30 млрд.кубметрга яқин табиий газ, 570 минг тонна газ конденсати ва 417 минг тонна олтингугурт ишлаб чиқаради.