Аграр соҳадаги хорижий инвестициялар ҳажми ошмоқда

Иқтисодиёт 15 Февраль 2016 1839

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида ўтказилган “Аграр соҳада хорижий инвестициялар – барқарор ривожланиш омили” мавзуидаги матбуот анжуманида Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокида соҳага замонавий, юқори самарали ресурстежамкор технологияларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва уларнинг натижалари хусусида маълумотлар берилди.

Унга кўра, 2003–2015 йиллар мобайнида хорижий давлатлар ва халқаро молиявий муассасаларнинг кредит ва грант маблағлари ҳисобидан умумий кредит қиймати 1310 млн АҚШ долларилик 36 та инвестицион лойиҳа доирасида 760,4 млн долларлик ишлар бажарилиб, 1635 тадан ортиқ ҳар хил гидротехник иншоотлар, 262 км узунликда суғориш тармоқлари қурилди, 274 км хўжаликлараро коллекторлар, 745 км ички хўжалик коллекторлар ва 553 км ёпиқ ётиқ дренажлар реконструкция қилинди, 1174 га майдонда лазерли текислаш ишлари амалга оширилди, 264 та экскаватор, 51 та бульдозер, 8 та земснаряд, 4 та гидротурбина, 56 дона йирик насос агрегатлари олиб келинган.

Шунингдек, 800 га яқин фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига 75 млн АҚШ долларидан зиёд имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши натижасида 1500 гектардан ортиқ интенсив боғ ва узумзорлар барпо этилди, 200 гектардан кўпроқ майдонда иссиқхоналар қурилди, умумий ҳажми 5,0 минг тоннадан зиёд бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш цехлари ишга туширилди, умумий сиғими 25,0 минг тоннадан кўпроқ бўлган музлаткичли омборхоналар фойдаланишга топширилди ҳамда мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги техникалари харид қилинди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51713 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9343 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20139 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 335 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 159 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 682 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 876 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 550 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар