Нидерландиянинг Твенте Университети олимлари Ер аҳолисининг чучук сув танқислигидан азият чекувчи қисмини ўрганиб чиқишди. Муаллифлар ўз тадқиқотлари натижасини Science Advances журналида эълон қилишди.

Чучук сув етишмовчилигидан азият чекаётган одамларнинг ярми Ҳиндистон ва Хитойда, қолганлари Австралия, Бангладеш, Покистон, Нигерия, Мексика ва АҚШнинг жануби-ғарби(Калифорния, Техас, Флорида)да истиқомат қилади.

Россия, Бразилия ва Канада, шунингдек, Марказий ва Шарқий Европа чучук сув танқислигини ҳис қилмайди.

Сув етишмовчилиги туфайли сайёрамизнинг (Ерда ҳозир етти миллиарддан ортиқ инсон яшайди) ўртача учдан икки қисми (тахминан тўрт миллиард одам) доимий (йилда камида бир марта) жиддий муаммоларга дуч келадилар. Олдинроқ олимлар сув танқислиги балоси атиги 1,7-1,3 миллиард инсонга тегишли, деб ҳисоблардилар.

Илмий тадқиқотларида олимлар компьютер моделидан фойдаланишди. Унда сайёранинг аҳоли истиқомат қиладиган қисми майдони 3,1 мингдан ортиқ квадрат километрни ташкил этувчи бўлакларга бўлиб олинди. Муаллифлар ҳар бир бўлимда бир ойлик сувга бўлган эҳтиёжни ўрганиб чиқдилар ва сувнинг заҳирасини баҳоладилар.