Австралияда жигарранг илон чақиб олгани туфайли ёш қизча ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берилмоқда маҳаллий нашрларда.

Бу ўлим мамлакатда заҳарли илонлар кенг тарқалганига қарамай, жуда кам кузатиладиган ҳолат ҳисобланади.

Олти ёшли қизнинг ўлими фавқулодда вазиятлар хизматлари ходимларини одамларни чақиши кўп ҳолларда ҳатто оғриқсиз бўлган жигарранг илонларга нисбатан ҳушёр бўлишга ундамоқда.

Янги Жанубий Уэльс штатидаги полиция илон қизчани Валгет яқинидаги қишлоқ ерларида чақиб олганини тахмин қилган.

У маҳаллий касалхонага келтирилган, Сидней болалар касалхонасига олиб кетилишидан олдин унга заҳарга қарши восита берилган. Бироқ унинг аҳволи ёмонлашган ва шанба куни вафот этган.

Расмий маълумотларга кўра, Австралияда ҳар йили 3 мингга яқин илон чақиб олиши ҳолатлари юз беради, 300-500та ҳолат заҳарга қарши даволанишни талаб этади. Ҳар йили содир бўладиган бундай ҳолатлардан иккитаси ўлим билан якунланади.

Маълумот учун, Австралияда жаҳондаги 25та турдаги энг заҳарли илонлардан 20 турдагиси учрайди. Австралия музейи маълумотларига кўра, Шарқий Браун илони бошқа турларга қараганда кўпроқ ўлим ҳолатларига сабаб бўлади.