Австрия Жазоир, Марокаш ва тунислик қочқинларга бошпана беришни рад этади

Жаҳон 15 Февраль 2016 1062

Австрия ҳукумати "хавфсиз давлатлар" рўйхатини кенгайтиришга қарор қилди. "Хавфсиз давлатлар"дан келган муҳожирлар қочқин эмас, балки "меҳнат муҳожирлари" деб тан олинади, улар бошпана олиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар. Бу ҳақда Австрия ички ишлар вазирлигининг АПА ахборот агентлиги томонидан тарқатилган расмий баёнотда айтилмоқда. Бу рўйхатдан Жазоир, Марокаш, Тунис, Грузия, Гана ва Мўғулистон ҳам жой олди.

Вазирликда бу чора Австрияга келаётган муҳожирларнинг бошпана олишга аризаларини кўриб чиқишнинг самарадорлигини оширишга имкон беради, деб умид қилмоқдалар. Австрия ички ишлар вазири Йоханн Микль-Ляйтнернинг таъкидлашича, рўйхатнинг кенгайтирилиши қочқинларни Австрияга келишдан чўчитиши керак. "Меҳнат муҳожирлари вазиятида Австрияда улар ҳимоя олмасликларига аниқ сигнал бериш лозим", деб айтди вазир.

Аввалроқ Австрия ҳукумати муҳожирлар томонидан талаб катта бўлган йўналишлардан бирида жойлашган Болқон давлатлари: Албания, Босния ва Герцеговина, Македония, Сербия, Черногория ва Хорватияни "хавфсиз" давлатлар деб топганди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90155 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44906 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50538 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8875 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19719 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 0 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 510 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 840 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 599 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 451 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар