58-ёшли хитойлик рассом Ай Вэйвэй (Ai WeiWei) Грециянинг Лесбос оролига қочоқлар ташлаб кетган 14 мингта қутқарув нимчасини тўплади ва машҳур Берлин драма театри устунларига жойлаштириб чиқди.

Шу тарзда Вэйвэй европа етакчиларини Сурия ва Афғонистонлик қочоқларга етарли даражада эътибор қаратмаётганига муносабат билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг ўзида Ўрта ер денгизи орқали Европага ўтишга уриган 400 нафар қочоқ сувга ғарқ бўлган.