Чет эллик инвесторлар Ўзбекистондаги 90та акциядорлик жамияти капиталида иштирок этиши мумкин

Иқтисодиёт 15 Февраль 2016 2325

Ўзбекистондаги 89та акциядорлик жамияти камида 15 фоизлик улушга эга хорижий акциядорларни жалб қилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 10 февралдаги қарорига асосланган ҳолда «Газета.uz» хабар берган.

Ҳужжат орқали устав капиталидаги давлат улушининг камида 15 фоизи хорижий инвесторларга сотиладиган 25та акциядорлик жамиятидан иборат рўйхат тасдиқланган. Улар орасида «Ўзбекенгилсаноат», «Ўзбектелеком», «Ўзбекистон почтаси», «Матбуот тарқатувчи, «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг», «Ўзтадбиркорэкспорт», «Ўзсаноатэкспорт», «Марказий ипподром», «Тошкент» РФБ ва бошқалар бор.

Бу рўйхатда бешта банк - «Асака банк», «Қишлоқ қурилиш банки», «Агробанк», «Ипотека банк» ва «Микрокредитбанк» ўрин олди.

«Тошкент» РФБ (Республика фонд биржаси)нинг битта акция кам 25 фоиз миқдоридаги акциялар пакетини айирбошлаш бўйича Корея фонд биржаси билан шартнома тузилишини таъминлаш кўрсатилган. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фонд бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 19 мартдаги ПҚ-1727-сон қарори асосида амалга оширилади.

Қарорда шунингдек устав капиталидаги камида 15 фоиз улуши, шу жумладан қўшимча акцияларни чиқариш йўли билан, чет эллик инвесторларга сотиладиган 64та акциядорлик жамияти рўйхати тасдиқланди. Унга нефть-газ соҳасидаги 17та корхона, 9та вино-ароқ заводи, «Ўзбекэнерго» тузилмасидаги 10та қурилиш компанияси ҳамда кўмир қазиб олиш билан шуғулланувчи «Шарғункўмир» ОАЖ киритилган.

Ўзбекистон республикаси президентининг акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 2015 йилнинг декабрида чиқарилган қарорида устав капиталида хорижий инвесторларнинг улуши 15 фоиздан кам бўлган, аввал ташкил этилган акциядорлик жамиятлари, 2016 йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда мазкур қарор бандларини таъминлаши лозим. Ўз устав капиталларига белгиланган муддатларда хорижий инвесторларнинг 15 фоиздан кам бўлмаган улуши жалб қилинишини таъминламаган акциядорлик жамиятлари, солиқ имтиёзлари ва преференциялар беришдан келиб чиқадиган барча оқибатларни ҳисобга олган ҳолда, улар акциядорлик жамиятлари реестридан чиқарилади ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга ўзгартирилади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36305 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76200 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11692 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142470 Жамият
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 158 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 134 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2127 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 1504 Lifestyle
Швециялик яҳудий Фаластинга пиёда жўнади
10:19 686 Жамият
Чимёнда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди
10:12 1454 Жамият
Кўпроқ янгиликлар