Европа Иттифоқи Ўзбекистон сув таъминотини яхшилаш лойиҳасига 12 млн евро ажратди, деб маълум қилди ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Юрий Штерк.

Штеркнинг айтишича, лойиҳа доирасида ўзбекистонлик маҳаллий ҳокимият идоралари, фермерлар ва хусусий тадбиркорлик билан ҳамкорликда Европа ноу-хау ва технологиялари билан бўлишиш кўзда тутилган.

Дастур 4 йил давомида амалга оширилади. ЕИ пул маблағлари замонавий сувни тежовчи технологияларни сотиб олиш, Ўзбекистоннинг Амударё ва Сирдарё ҳавазаларида жойлашган 5 та вилоятда сув захираларини узатиш ва назорат қилиш инфратузилмасини тиклаш ва ривожлантиришга қўналтирилади.

Дастурнинг техник маслаҳатчилари бўлиб ЕИ давлатларининг сув захираларини бошқаришга ихтисослашган ҳукумат агентликлари чиқмоқдалар.

2015 йил июлда ЕИ Ўзбекистонга 2014-2020 йилларда кўрсатиладиган ёрдам ҳажмини 168 млн доллар миқдорида тасдиқлаган. Бу пуллар суғориш инфратузилмаси, агробизнесга тикланувчи энергия манбаларини татбиқ қилиш, ҳудудларда янги иш ўринларни яратишга кўмаклашишга ажратилган.