Германиянинг «Бавария» клуби собиқ бош мураббийи Феликс Магат Германия чемпионатини қай тариқа мухлисларбоп қилиш ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Германия кубогининг чорак финали мухлисларга олам-олам завқ улашди. Бундеслигадаги зерикарли ўйинлардан фарқли равишда тўрттала учрашув ҳам томошабоп ўйин бўлди.

Худди МХЛ ва МБАда бўлгани каби бундеслигада плей-офф тизими қўлланилса албатта қизиқиш ортади. Чемпионлик масаласи ҳал қилинган тақдирдаям бу қизиқ бўларди.

Учрашув 0:0 бўлиб тугаганда иккала жамоага ҳам очко ёзилмаслиги ҳам яхши ғоя. Бу жамоаларни жунбушга келтиради. Бу жамоаларни ҳимояланишга эмас, балки кўпроқ ҳужум қилишга ундайди. Бу эса футболнинг қизиқарли бўлишини таъминлайди», – дея ёзиб қолдирган Магат ўзининг колонкасида.