Филиппинда собиқ диктаторнинг қимматбаҳо буюмлари ким ошди савдосига қўйилади

Жаҳон 15 Февраль 2016 1545

Филиппин ҳукумати собиқ диктатори марҳум Фердинанд Маркоснинг оиласига тегишли қимматбаҳо тақинчоқлар очиқ ким ошди савдосига қўйилади. Халқаро мутахассисларнинг баҳолашича, уларнинг нарҳи 1 миллиард песо (21 миллион доллар) дан кам эмас.

1986 йилда халқ қўзғалон кўтаргач, 20 йиллик ҳокимиятидан сўнг Маркос ва унинг оиласи Гавайяга қочиб кетади. Тўнтариш пайтида қўлга киритилган ва ҳозир сотувга қўйилган хазинада, жумладан – 5 миллион доллардан кам бўлмаган 25 каратли бриллиант ва олдинроқ 30-50 минг доллар деб баҳоланган, лекин ҳозир ундан бир неча баробар қиммат ҳисобланган олмос тиара Cartier бор.

Ҳукумат аъзолари ким ошди савдосини мамлакатнинг амалдаги президенти Бениньо Акино III нинг ваколат муддати тугагунига қадар, яъни 2016 1илнинг июнь ойига қадар ўтказишга умид қилаётганларини билдирдилар.

Ҳукумат тасарруфидаги хусусийлаштириш кенгаши ушбу савдони қўллаган бўлса-да, судда ҳали ҳам баъзи келишмовчиликлар ҳал этилмоқда.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар