Аввалроқ Instagram’нинг янги версиясида бир нечта аккаунтдан фойдаланиш имкони яратилгани ҳақида маълум қилган эдик.

Android Central  берган хабарга кўра, янги функциядаги хатолик туфайли ундан фойданиш вақтида фойдаланувчилар бошқа аккаунт эгасининг билдиргиларини кўриши мумкин.

Бордию икки ва ундан ортиқ фойдаланувчилар умумий қўшимча аккаунтдан фойдаланишса, улар бир-бирларининг асосий аккаунтига келган билдиргиларни ҳам кўра олишлари мумкин.

Ушбу билдиргилар босилганда бошқа фойдаланувчининг логин ва пароли сўралади. Шундай бўлса-да, билдиргилар орқали ҳам бошқа фойдаланувчининг ким билан гаплашаётганини ҳақида кўпгина маълумотларни билиб олиш мумкин бўлади.

Маълум қилинишича, бу хатолик кам сонли фойдаланувчиларда кузатилган.