Жанубий Корея шарқида ҳарбий вертолёт қулаган. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатган.

Хабарда айтилишча, вертолёт бортида 4 киши бўлган ва уларнинг 3 нафари ҳалок бўлгани тасдиқланган.

Вертолёт Чхунчхон шаҳридан узоқ бўлмаган ҳудуддаги далага қулаган. Ҳукумат дастлаб вертолёт қулаши вақтида унинг бортида бўлган 4 киши қутқарилгани ҳақида хабар берганди. Кейинроқ маълум қилинишича, улардан 3 нафари шифохонада жон берган.

Вертолёт қулаган жойда пастда бўлганларнинг жабрланиши қайд этилмаган. Айни вақтда ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.