Kia Optima йўл-йўлакай ўзини қувватлайдиган гибридга айланди

Технология 15 Февраль 2016 3011

Kia компанияси Чикаго автосалонига тўртинчи авлод Optima моделининг янги модификациясини олиб келди. Мазкур седан хўжалик электр тармоғидан қувват олиши мумкин бўлган биринчи Жанубий Корея гибридига айланди. Бу ҳақда carzone.uz хабар берган.

Асосий қувват қурилмаси таркибидан 156 от кучига эга икки литрли бензинли мотор, 50 киловаттлик электр двигатель ҳамда орқа ўриндиқлар остига жойлаштирилган 9,8 киловатт-соатлик литий-полимерли батарея жамланмаси ўрин эгаллади. Агрегатларнинг умумий қуввати 205 от кучига тенг.

Батареяларнинг 240 ва 120 вольтлик электр манбаидан тўлиқ қувват олиши учун мос равишда уч ва тўққиз соатдан камроқ вақт талаб қилинади. Гибрид фақатгина электр мотор билар ҳаракатланса 43 километр йўл босиши мумкин, аммо қурама тартибда 965 километргача йўл босиш мумкин.

Машина двигатели уч хил тартибда ишлай олади: тўлиқ электр (EV), гибридли (HEV) ҳамда “зарядловчи” (PHEV), яъни юқори тезликда ҳаракатланиш вақтида ишлаб чиқарилган энергия батареяга қайтиб тушаверади.

Янги автомобиль тормозланиш вақтида энергияни регенерация қилиш тизими, радиатор панжарасидаги фаол заслонка (қопқоқ) ва яхшиланган аэродинамика билан таъминланган. Олд томондан ҳаво қаршилиги коэффициенти 0,24га тенг бўлиб, ушбу кўрсаткич Tesla Model S`ники билан бир хил.

Kia Optima PHEV савдоси 2016 йилнинг иккинчи ярмидан бошланиши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар