Ла Лиганинг 24 турида "Барселона" "Сельта"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Спорт 15 Февраль 2016 2547

14 февраль оқшомида Испания чемпионатининг 24-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида "Сельта"ни қабул қилди ва 6:1 ҳисобидаги йирик ғалабага эришди.

Қайд этиш керакки, биринчи бўлим дуранг ҳисоб билан якунланганди. 28-дақиқада Месси ҳисобни очган бўлса, 39-дақиқада Гвидетти пенальтидан вазиятни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда Суарес учта гол урди. Унинг хет-триги, Ракитич ҳамда Неймарнинг биттадан голлари амалда ҳисоб йирик кўриниш олишига олиб келди.

Эндиликда, Луис Энрике шогирдлари 57 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида яккапешқадам бўлиб туришибди. Каталонияликлардан битта кўп ўйин ўтказган ҳолда 54 очко тўплаган "Атлетико" иккинчи ўринда. Саккизинчи ўринда жойлашган "Сельта" ҳисобида эса 35 очко бор.

Испания чемпионати, 24-тур
Барселона – Сельта 6:1 (1:1, 5:0)
Голлар: 1:0 – 28 Месси, 1:1 – 39, пенальти Гвидетти, 2:1 – 59 Суарес, 3:1 – 75 Суарес, 4:1 – 81 Суарес, 5:1 – 84 Ракитич, 6:1 – 90 Неймар.
Барселона – Браво, Дани Алвес (Алеиш Видаль, 61), Пике, Маскерано, Альба, Серджи Роберто (Ракитич, 61), Бускетс, Иньеста (Туран, 78), Месси, Суарес, Неймар.
Сельта – Альварес, Мальо, Кабраль, Кастро, Планас, Васс (Диоп, 83), Радоя, Эрнандес (Диас, 65), Бовю, Гвидетти (Дражич, 78), Хосеп Сенье.
Огоҳлантиришлар: Кабраль (11), Планас (26), Мальо (42), Хосеп Сенье (74).

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар