Lexus компанияси ўзининг LC 500 спорткарини гибрид модификациясига ўтказилгани суратларини эълон қилди. Мазкур янги моделнинг намойиши мартда Женева автосалонида бўлиб ўтиш кутилмоқда.

Норасмий маълумотларга кўра, 3,5 литрли 308 от кучига эга V6 двигатели ва 217 кучдаги электромотор ўрнатилади. Агрегатнинг умумий от кучи 470ни ташкил қилиши кўзда тутилган.

Қайд қилинишича, худди шу тартибда тузилма LS туркумидаги седанларнинг янги моделига 2017 йилдан бошлаб ўрнатилиши режалаштирилган.