Луис Энрике: Пенальтини тепмай Месси майнавозчилик қилмади. Мухлисларнинг кўнглини олиб туриш керак

Спорт 15 Февраль 2016 5718

"Барселона" жамоаси бош мураббийи Луис Энрике "Сельта" устидан қозонилган 6:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин журналистларнинг саволларига жавоб қайтариш асносида ўйиндаги Лионель Мессининг 11 метрлик жарима зарбасини дарвозага тепмасдан, шерикларига ошириб юборганига муносабатини билдириб ўтди.

"Мен бу вазиятда ҳеч қанақа майнавозчилик ёки футболга хос бўлмаган ҳолатини кўрмадим. Пенальти амалга оширилишида футбол қоидаларидан четга чиқилмади. Шунга ўхшаган пенальтини Йохан Кройф ҳам амалга оширган.
Бу кимгадир ёқади, кимгадир эса йўқ.

"Барселона" барча совринларни ютиш мақсадидан ташқари, мухлисларни чиройли ўйинларимиз билан қувонтириш мақсадини ҳам ўз олдимизга қўйганмиз. Мен Мессининг бундай йўл тутганидан ҳайрон бўлмадим, чунки бундай бўлишини сезгандим.

Тарихий кун дейсизми? Мен бундай демайман. Мен бу кунни "ажойиб кун" деб атаган бўлардим. Ахир биз ажойиб футбол кўрсатадиган рақибларимизни мағлуб этдик. Тарихий кун деб бирон соврин ютилган кунга айтилади", дейди мураббий.

Месси "Сельта"га қарши ўйинда пенальти зарбасини комбинацияга айлантирди

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8285 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8992 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9785 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51612 Жамият
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 10 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 236 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 182 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Кўпроқ янгиликлар